B2B менеджер
PREP.UZ - онлайн таълим платформаси бўлиб, рус тилини ўрганиш учун замонавий онлайн курсларни таклиф қилади.
Ҳозирги кунда B2B йўналишини ривожлантириш учун тажрибали B2B менеджер қидиряпмиз.
Сизнинг вазифаларингиз:
-
Янги B2B мижозларни излаш ва жалб қилиш;
-
Компаниялар билан музокаралар олиб бориш;
-
PREP.UZ рус тили курсларини компанияларга тақдим этиш;
-
Потенциал мижозларга қўнғироқ қилиш ва учрашувлар ўтказиш;
-
Сотув жараёнини бошидан охиригача олиб бориш;
-
Янги ҳамкорликларни йўлга қўйиш ва мавжуд мижозлар билан муносабатларни ривожлантириш;
-
Белгиланган сотув режаларини бажариш.
Биз кутяпмиз:
-
B2B сотув соҳасида камида 1 йиллик тажриба;
-
Сотувда яхши ва тасдиқланган натижалар;
-
B2B мижозлар билан ишлаш тажрибаси;
-
Музокара олиб бориш ва маҳсулотни профессионал тақдим эта олиш қобилияти;
-
Фаоллик, масъулиятлилик ва натижага йўналтирилганлик;
-
Қиз номзодларга устуворлик берилади, аммо йигит номзодлар ҳам кўриб чиқилади.
Иш графиги:
6/1
10:00-19:00
Иш офисида.
Даромад:
Фикс ойлик + бонус
Ойликнинг аниқ миқдори офисдаги суҳбат давомида муҳокама қилинади.
Биз билан ишлаш:
Сиз рус тилини ўрганишга ёрдам берадиган реал таълим маҳсулотини B2B сегментда ривожлантириш ва юқори натижаларга эришиш имкониятига эга бўласиз.
Агар сизда B2B сотув бўйича тажриба ва яхши натижалар бўлса - PREP.UZ жамоаси сизни кутиб қолади!

